Ўзбекистонда имконияти чекланган шахсларга бериладиган эътибор қайсидир маънода етарли даражада. Масалан, ногиронлиги бўлган шахслар мамлакатдаги исталган давлат хизматларидан навбатсиз ва имтиёзли равишда фойдаланиш ҳуқуқига эга. Халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгаши 18-Гулистон сайлов округи депутати Нишонов Муродулло ташаббуси билан сайлов округи худудидаги 4-умумтаълим мактабида уйда таълим олувчи ногиронлиги бор ўқувчилардан 3-декабрь-Халқаро ногиронлар куни муносабати билан уларга совғалар бериб, хабар олиш ишлари амалга оширилди