Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“Аҳолининг депутатга мурожаатидан сўнг, “Толариқ” маҳалласи ҳудудида дарахтларга шакл бериш ишлари бошлаб юборилди”
янв.21
“Зиёнур” маҳалласи аҳоли мурожаати юзасидан ўрганиш учрашуви ўтказилди
янв.21
Миробод туманида лойиҳалар амалга оширилиши депутатлар томонидан ўрганилди.
янв.21
ДЕПУТАТ — АҲОЛИ ВА МАҲАЛЛА ЎРТАСИДАГИ МУСТАҲКАМ КЎПРИК
янв.21
ЁШЛАРНИНГ ТАКЛИФ ВА ТАШАББУСЛАРИ — ДЕПУТАТЛАР ЭЪТИБОРИДА
янв.21
9-май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўрилмоқда
янв.21
Депутатлик сўрови юборилди
янв.21
Депутатга мурожаатдан сўнг “Байналминал” маҳалласи ҳудудидан кесилган шох-шаббалар олиб чиқиб кетилди
янв.21
Миробод туман Кенгаши депутати Ш.Абдуллаевнинг ҳафталик иш режаси доирасида “Байналминал” МФЙ фаолияти ўрганилди
янв.21
Миробод туманида “Обод махалла” дастури доирасида режалаштирилган чора-тадбирларни ташкил этиш учун Кенгаш қарори билан маблағ ажратилди”
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари билан учрашув бўлиб ўтди

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда махаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-408-сонли қарори, “Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-50-сонли қарори, 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия
манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–57-сонли қарорларининг ижроси юзасидан
Тошкент шаҳар, Миробод туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари Р.Алимов ва А.Тўйчиев, халқ депутатлари Тошкент шахар Кенгаши депутати Я.Якубов, халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутатлари А.Ахмедов, А.Каримов хамда Миробод туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутассадди ташкилот рахбарлари ва маҳалла раислари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашув кун тартибида Тошкент шаҳрида, Миробод туманида муқобил, қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот ишларини ва парламент назоратини ташкил этиш масалалари ва ушбу йўналишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар кўриб чиқилди ва бу йўналишда туманда амалга
оширилаётган ишлар бўйича мутассадиларнинг ахборотлари тингланди.
 

Хусусан, кўп қаватли уйлар, ижтимоий объектлар ва бошқа биноларнинг том қисми, саноат
зоналари, автотураргоҳ ва йирик сув иншоотлари ҳудудини қамраб олиш ва натижада
Тошкент шаҳрида 2023 йилда 240 млн кВт соатлик қўшимча талабни 4 баравар ортиғи билан, яъни 1 млрд 80 млн кВт соат ҳажмда таъминлаш имконияти пайдо бўлиши айтилди.
 

Миробод туманида 178 та аҳоли хонадонларига қуёш панелларини ўрнатиш орқали қўшимча 0.8 МВт электр энергияси ишлаб чиқариш имкони мавжудлиги айтилди.  

Шунингдек, Сенат аъзолари “Толариқ” МФЙ ҳудудида амалга оширилган ишлар билан танишди. 

Учрашув якунида Сенаторлар томонидан мутасадди раҳбарларга ва депутатларга тегишли тавсиялар берилди. 

Slide 1 of 6