Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari Mirobod tuman Kengashining 26-sessiyasi 2026-yil 21-iyul kuni soat 11:00 da bo‘lib o‘tadi
янв.21
Сессия олдидан муҳим ўрганиш: “Салор” маҳалласида ПҚ-1 ижроси ўрганилди
янв.21
Депутат ахбороти олдидан "Баёт" МФЙ фаолияти ўрганилди!
янв.21
«Билимдон» маҳалласида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди
янв.21
Сессия олдидан муҳим ўрганиш: “Фаровон” маҳалласи хавфсиз ҳудудга айлантирилмоқда!
янв.21
«Фаровон» маҳалласида навбатдаги ўрганишлар ўтказилди
янв.21
Маҳалла инфратузилмаси ва аҳоли мурожаатлари депутат эътиборида
янв.21
Мирободда депутат ахбороти: 2026 йил иккинчи чорак бўйича депутатлик фаолияти юзасидан ахборот бериди
янв.21
Маҳалла еттилиги билан ҳамкорлик: Муаммолар депутат назоратида ҳал этилади
янв.21
«Ат-Термизим» маҳалласида навбатдаги ўрганиш ўтказилди
РОМИТАННИНГ БИРИНЧИ ҚАХРАМОН АЁЛИ!

Вақт ғаниматдир, умр эса ўткинчи. Ўтганларни ёд этиш, кекса авлод нуронийларига эҳтиром кўрсатиш – энг эзгу фазилатлар сирасидан. Ромитан туманида “9 май – Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, туман Кенгаши котибияти мудири Р.Атоева ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорликда Ромитаннинг биринчи Қаҳрамон аёли Муяссар Барноеванинг хонадонига ташриф уюштирилди.

Муяссар Барноева 1942 йилда Ромитан туманида туғилган. Илғор механизатор, кўп йиллар пахта терим машинасини бошқарган, жамоат ишлари фаоли. 1965 йилда Республикада хизмат кўрсатган пахтакор, 1973 йилда Меҳнат Қаҳрамони унвони билан тақдирланган. Ташаббускор, ташкилотчи, хушмуомала, камтарин инсон эди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида кўпгина шогирдлари бўлган.  

Навоий номли мактабни тугатгач, механизаторлар тайёрлаш курсини битирди. Аввал бригада бошлиғи сифатида довруғ ёйган қиз, кейин “Октябр 50 йиллиги” давлат хўжалигининг 3-бўлимини бошқарди. Аёл боши билан ҳосилдорликни оширишда, янги ерлар очиш, халқнинг турмуш фаравонлигини ўстиришда карвонбоши бўлди.

Ромитанда маккажўхорикорликка ихтисослашган – “Партия ХХYII сезди” давлат хўжалиги ташкил этилиб, унинг директорлигига Муяссар Барноева сайланди. Ана шу вазифани ҳалол уддалаш, тўрт ўғли тарбияси билан шуғулланиш, элга қайишиш Муяссар Барноевани Қаҳрамонга айлантирди ва унинг кўксини олтин юлдуз билан безади.

Аждодлар хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, бугун сафларимизда юрган, элу юрт тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларни эъзозлаш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Хотира ва қадрлаш – инсон ақл-заковатининг беътакрор маънавий неъматлари, тирикликнинг азалий мезонларидир.

Зеро, қалби саховатга, меҳр-муҳаббатга, шафқат ва шафоатга тўла инсонларгина ўз тарихини, аждодларини доимо хотирлайди, фидойи юртдошлари, ёруғ келажак йўлида меҳнат қилаётган кишиларнинг қадрига етади.

Slide 1 of 1