35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari Mirobod tuman Kengashining 26-sessiyasi 2026-yil 21-iyul kuni soat 11:00 da bo‘lib o‘tadi
янв.21
Сессия олдидан муҳим ўрганиш: “Салор” маҳалласида ПҚ-1 ижроси ўрганилди
янв.21
Депутат ахбороти олдидан "Баёт" МФЙ фаолияти ўрганилди!
янв.21
«Билимдон» маҳалласида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди
янв.21
Сессия олдидан муҳим ўрганиш: “Фаровон” маҳалласи хавфсиз ҳудудга айлантирилмоқда!
янв.21
«Фаровон» маҳалласида навбатдаги ўрганишлар ўтказилди
янв.21
Маҳалла инфратузилмаси ва аҳоли мурожаатлари депутат эътиборида
янв.21
Мирободда депутат ахбороти: 2026 йил иккинчи чорак бўйича депутатлик фаолияти юзасидан ахборот бериди
янв.21
Маҳалла еттилиги билан ҳамкорлик: Муаммолар депутат назоратида ҳал этилади
янв.21
«Ат-Термизим» маҳалласида навбатдаги ўрганиш ўтказилди
«Фаровон» маҳалласида навбатдаги ўрганишлар ўтказилди

Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашидаги 2-Фаровон сайлов округи депутати Г.Умарова ҳафталик иш режасига мувофиқ «Фаровон» маҳалласида бўлди.

🗣️ Депутат маҳалла раиси билан учрашиб, 24 тавсиявий саволнома ва доимий комиссиялар 19.1- модда асосида ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни таҳлил қилди. Халқ билан доимий мулоқотда бўлган Г.Умарова, бош мутахассис У.Маманазаров билан биргаликда аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатларни алоҳида эътиборга олди. Жараёнда аниқланган муаммолар ва фуқароларнинг мурожаатлари белгиланган тартибда «намунавий» депутатлик дафтарига қайд этилиб, расмийлаштирилди.

🗣️ Шунингдек, учрашув давомида маҳалла аҳли учун қулай шароитлар яратиш ва долзарб масалаларни ҳамкорликда ҳал этиш бўйича истиқболдаги ташкилий вазифалар келишиб олинди. Халқ депутатларининг маҳалла ҳаётига кўрсатаётган бундай амалий кўмаги ҳудуд ривожига хизмат қилади.

📌 Бизни кузатиб боринг, маҳалладошлар муаммолари ҳамиша депутат эътиборида!

Slide 1 of 4