35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari Mirobod tuman Kengashining 26-sessiyasi 2026-yil 21-iyul kuni soat 11:00 da bo‘lib o‘tadi
янв.21
Сессия олдидан муҳим ўрганиш: “Салор” маҳалласида ПҚ-1 ижроси ўрганилди
янв.21
Депутат ахбороти олдидан "Баёт" МФЙ фаолияти ўрганилди!
янв.21
«Билимдон» маҳалласида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди
янв.21
Сессия олдидан муҳим ўрганиш: “Фаровон” маҳалласи хавфсиз ҳудудга айлантирилмоқда!
янв.21
«Фаровон» маҳалласида навбатдаги ўрганишлар ўтказилди
янв.21
Маҳалла инфратузилмаси ва аҳоли мурожаатлари депутат эътиборида
янв.21
Мирободда депутат ахбороти: 2026 йил иккинчи чорак бўйича депутатлик фаолияти юзасидан ахборот бериди
янв.21
Маҳалла еттилиги билан ҳамкорлик: Муаммолар депутат назоратида ҳал этилади
янв.21
«Ат-Термизим» маҳалласида навбатдаги ўрганиш ўтказилди
ЭКСПОРТГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ЛОЙИҲАЛАРГА АМАЛИЙ КЎМАК КЎРСАТИЛМОҚДА
ЭКСПОРТГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ЛОЙИҲАЛАРГА АМАЛИЙ КЎМАК КЎРСАТИЛМОҚДА
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович ҳудудда экспорт ҳажмини ошириш, инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда янги иш ўринларини яратишга хизмат қилаётган бир қатор йирик корхоналар фаолияти билан танишди.
Жумладан, «Янгиқўрғон Фрутис» МЧЖ томонидан умумий қиймати 10 миллион АҚШ доллари бўлган инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида:
✔️ 20 нафардан ортиқ фуқаро доимий иш ўрни билан таъминланган;
✔️ 2026 йил давомида 2 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.
Ўрганиш жараёнида корхона фаолиятини янада кенгайтириш, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш қувватларини йўлга қўйиш мақсадида қўшимча ер майдонига эҳтиёж мавжудлиги маълум қилинди.
Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор Каримов Умаржон томонидан умумий қиймати 5 миллион АҚШ доллари бўлган меваларни қуритиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида:
↗️ 50 нафардан ортиқ фуқарони иш билан таъминлаш;
↗️ 2026 йил якунига қадар 500 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилиш кўзда тутилган.
Туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович объектларда тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, уларнинг фаолиятини янада ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммолар, мавжуд эҳтиёжлар ҳамда таклифларни атрофлича ўрганди.
Кўтарилган масалаларни ҳал этиш, лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш ҳамда тадбиркорларга зарур амалий кўмак кўрсатиш юзасидан масъул ташкилотлар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.
Slide 1 of 4