Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Мирободда Кураш мусобақаси: Кенгаш қарори амалда ўз аксини топмоқда!
янв.21
Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш ва хавфсизликни таъминлаш депутат эътиборида
янв.21
Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати Б.Рахимов «Тонг юлдузи» маҳалласида ўрганиш олиб борди
янв.21
“Семинарда махалла раисларига махаллий Кенгаш ва депутат фаолияти тўғрисида тушунча берилди.”
янв.21
Хафталик иш режаси доирасида депутат  А.Авлоний махалласида ўрганиш тадбирини олиб борди
янв.21
Мирободда “Ёшлар куни”: Депутат талабалар билан учрашди
янв.21
Депутат назорати: "А.Фитрат" маҳалласидаги ўрганишлар ва ёшлар билан учрашув
янв.21
Миробод тумани маҳаллаларида ижтимоий профилактика ва ёшлар бандлиги масалалари ўрганилди
янв.21
"Ёшлар куни" доирасида туман маҳаллаларда депутатлар ташаббус кзрсатдилар
янв.21
“Хафталик иш режаси доирасида депутат Миробод тумани 1-сонли Оилавий поликлиникада ўрганиш тадбири бўлиб ўтди.
Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш ва хавфсизликни таъминлаш депутат эътиборида

Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашидаги 2-Фаровон сайлов округи депутати Г.Умарова ҳамда Кенгаш котибияти бош мутахассиси У.Маманазаровлар ҳафталик иш режасига мувофиқ «Афросиёб» маҳалласида навбатдаги ўрганиш ишларини ўтказди.

🗣️ Ўрганиш давомида депутат Г.Умарова ташаббуси билан маҳалла раиси ҳамроҳлигида ҳудуддаги долзарб муаммолар ва уларнинг аниқ ечимлари атрофлича муҳокама қилинди. Депутат маҳалла ҳаётини яхшилашга қаратилган бир нечта муҳим масалаларни илгари сурди ва келгусида қилиниши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олди.

🔔 Хавфсиз маҳалла тизими:
Маҳалла ҳудудида ПҚ-1 қарори ижросини таъминлаш мақсадида, аҳоли хавфсизлиги ва осойишталиги учун ҳудудни тўлиқ кузатув камералари билан таъминлаш масаласи депутат томонидан назоратга олинди.

✔️ Пиёдалар йўлакларини тартибга солиш:
Кўп қаватли уйларга туташ ҳудудлардаги йўлаклар ва пиёдалар ўтиш нуқталарини аҳоли учун қулай ва хавфсиз ҳолатга келтириш бўйича амалий чоралар кўриладиган бўлди.

💬 Автотураргоҳлар муаммосига ечим:
Маҳалла аҳолисидан келиб тушган таклифлар асосида, ҳудуддаги автотураргоҳ муаммосини бартараф этиш бўйича туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда иш ташкил этиш ва масалага ижобий ечим топиш юзасидан келишиб олинди.

📌 Депутат Г.Умарова маҳалла инфратузилмасини тубдан яхшилаш ва аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш борасидаги тизимли ташаббусларини қатъий давом эттиради.

Ўрганиш давомида Кенгаш котибияти бош мутахассиси У.Маманазаров депутатга ҳамроҳлик қилди.

Slide 1 of 5