Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш ва хавфсизликни таъминлаш депутат эътиборида
янв.21
Мирободда Кураш мусобақаси: Кенгаш қарори амалда ўз аксини топмоқда!
янв.21
Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати Б.Рахимов «Тонг юлдузи» маҳалласида ўрганиш олиб борди
янв.21
“Семинарда махалла раисларига махаллий Кенгаш ва депутат фаолияти тўғрисида тушунча берилди.”
янв.21
Хафталик иш режаси доирасида депутат  А.Авлоний махалласида ўрганиш тадбирини олиб борди
янв.21
Мирободда “Ёшлар куни”: Депутат талабалар билан учрашди
янв.21
Депутат назорати: "А.Фитрат" маҳалласидаги ўрганишлар ва ёшлар билан учрашув
янв.21
Миробод тумани маҳаллаларида ижтимоий профилактика ва ёшлар бандлиги масалалари ўрганилди
янв.21
"Ёшлар куни" доирасида туман маҳаллаларда депутатлар ташаббус кзрсатдилар
янв.21
“Хафталик иш режаси доирасида депутат Миробод тумани 1-сонли Оилавий поликлиникада ўрганиш тадбири бўлиб ўтди.
ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Темирова Феруза Алиакбаровна томонидан сайлов округида жойлашган Хўжашўркент маҳалласида ҳоким ёрдамчисининг фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш ҳамда фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолати таҳлил қилинди.

Шунингдек, ҳудудда амалга оширилаётган лойиҳалар, янги иш ўринлари яратиш, аҳолининг даромад манбаларини кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан масъуллар билан мулоқот ўтказилди.

Депутат томонидан ҳар бир мурожаатга масъулият билан ёндашиш, муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш ҳамда маҳаллада амалий натижадорликни ошириш муҳим экани таъкидланди.

✅ Бундай ўрганишлар маҳаллабай ишлаш тизими самарадорлигини ошириш, аҳоли муаммоларига жойида ечим топиш ҳамда давлат идоралари ва халқ ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилади.