35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari Mirobod tuman Kengashining 26-sessiyasi 2026-yil 21-iyul kuni soat 11:00 da bo‘lib o‘tadi
янв.21
Сессия олдидан муҳим ўрганиш: “Салор” маҳалласида ПҚ-1 ижроси ўрганилди
янв.21
Депутат ахбороти олдидан "Баёт" МФЙ фаолияти ўрганилди!
янв.21
«Билимдон» маҳалласида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди
янв.21
Сессия олдидан муҳим ўрганиш: “Фаровон” маҳалласи хавфсиз ҳудудга айлантирилмоқда!
янв.21
«Фаровон» маҳалласида навбатдаги ўрганишлар ўтказилди
янв.21
Маҳалла инфратузилмаси ва аҳоли мурожаатлари депутат эътиборида
янв.21
Мирободда депутат ахбороти: 2026 йил иккинчи чорак бўйича депутатлик фаолияти юзасидан ахборот бериди
янв.21
Маҳалла еттилиги билан ҳамкорлик: Муаммолар депутат назоратида ҳал этилади
янв.21
«Ат-Термизим» маҳалласида навбатдаги ўрганиш ўтказилди
Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ, тўқсон учинчи  сессияси  бўлиб ўтди

Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ, тўқсон учинчи  сессияси  бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов, туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов, сектор раҳбарлари, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Сессияда туманимиз ҳаётига оид муҳим масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан, Президентимизнинг жорий йил 14 март куни Сайхунобод туманига ташрифи давомида ҳамда ўтказилган йиғилишида берилган топшириқлар бўйича 20-сонли баён ижроси юзасидан туманимизда амалга оширилган ишлар тўғрисида сектор раҳбарлари ахборот берди.

Бундан ташқари, сессияда туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағлари ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағлардан фойдаланиш тўғрисида депутатларга ахборот берилди.

Жорий йилнинг 1-чорак давомида маҳаллий бюджет харажатлари ёйилмаси ва даромадлар режасига киритилган ўзгартиришлар ҳамда туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил 1-чорак якуни ҳақидаги ахборот ҳам тақдим этилди.

Сессия якунида Тошкент вилояти прокурори сўзга чиқиб, ердан янада самарали фойдаланиш, деҳқонлар учун бозор топишга кўмаклашиш, тадбиркорларни сифатли уруғ ва дори воситалари билан таъминлаш, тадбиркорларнинг экспортига амалий ёрдам бериш, ер муносабатларини шакллантириш каби муҳим ислоҳотларни ўз ичига олган “Сайхунобод тажрибаси” бўйича туманимизда амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, бу борада йўл қўйилган айрим хато ва камчиликларни айтиб ўтди.

Сессияда депутатларимиз туманимизда “Сайхунобод тажрибаси"ни самарали татбиқ этиш юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Савол-жавобларга бой ўтган сессия якунида туманимиз ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Slide 1 of 10