35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari Mirobod tuman Kengashining 26-sessiyasi 2026-yil 21-iyul kuni soat 11:00 da bo‘lib o‘tadi
янв.21
Сессия олдидан муҳим ўрганиш: “Салор” маҳалласида ПҚ-1 ижроси ўрганилди
янв.21
Депутат ахбороти олдидан "Баёт" МФЙ фаолияти ўрганилди!
янв.21
«Билимдон» маҳалласида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди
янв.21
Сессия олдидан муҳим ўрганиш: “Фаровон” маҳалласи хавфсиз ҳудудга айлантирилмоқда!
янв.21
«Фаровон» маҳалласида навбатдаги ўрганишлар ўтказилди
янв.21
Маҳалла инфратузилмаси ва аҳоли мурожаатлари депутат эътиборида
янв.21
Мирободда депутат ахбороти: 2026 йил иккинчи чорак бўйича депутатлик фаолияти юзасидан ахборот бериди
янв.21
Маҳалла еттилиги билан ҳамкорлик: Муаммолар депутат назоратида ҳал этилади
янв.21
«Ат-Термизим» маҳалласида навбатдаги ўрганиш ўтказилди
ДЕПУТАТ ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН ҲАМНАФАС!

ДЕПУТАТ ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН ҲАМНАФАС!

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Қодирова Райхон Уразовна томонидан “Депутат муносабати” лойиҳаси доирасида Давлат раҳбарининг ҳудудларга ташрифи ҳамда амалга ошрилаётган ислоҳотлар юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳамда Давлат раҳбарининг Навоий вилоятига ташрифида билдирилган таклифга кўра Учқудуқ туман марказидаги 1962 йилда қурилган Иссиқлик узатиш тизими қозонхонасини яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги сабабли Туркия технологиялари асосида алмаштириш ва таъмирлаш бўйича берилган топшириғининг ижроси бўйича ўрганиш ишлари бошлаб юборилди. 

Бугун туманимизда ташриф буюрган Навоий вилоят “Иссиқлик манбаи” ДУК директори Элов Ўткир Ўктамович билан суҳбат давомида Қозонхоналар сифати ва аҳолига кўрсатадиган хизмати тўғрисида маълумот олинди. Энди бу янги қозонходани бемалол 5.6 та ишчи юритаолиши айтиб ўтилиб, узоқ йиллар давомида туман аҳолисига хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди. 

“Иссиқлик манбаи” ДУК Учқудуқ туман филиалига ташриф жараёнида ташкилотга 5 та қозонхона
олиб келиниши режалаштирилган шундан 3 таси ҳозирги кунда олиб келинганлиги кўздан кечирилди. қурилиш ишлари анча олдин бошлаб юборилган. Бугунги кунда фундамент бетон қисми тўлиқ қурилиб бўлганлигининг гувоҳи бўлдик. Қурувчи ва мутахассислар билан суҳбат жараёнида қозонхонани тугаллаб топшириш 2024-2025 йил куз-қиш мавсумига тўғри келиши ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.
 

“Иссиқлик манбаи” ДУК Учқудуқ туман филиали бошлиғи Б.Элмурадовга депутат томонидан ўтган 2023-2024-йил куз-қиш мавсумида туман аҳолисидан тушган мурожаатлар яни иситиш тизимида мавжуд бўлган муаммоларни ечими тўғрисида суҳбат ўтказилди. Янгидан ўрнатилаётган қувурлар ва
турбаларни асослантирувчи материаллар билан тушунтириб берган масъул 2024-2025 йил куз-қиш мавсуми ўтган мавсудан яхши бўлишига вада берди.
 

Ташкилот бош ҳисобчиси Раупов Илхом Юсупович билан суҳбат давомида туман аҳолисидан жуда кўп бора тушган савол ва мурожаат нимага биз йилнинг 6 ойидагина иситиш тизимидан фойдаланамиз, аммо 12 ойга коммунал тўлов тўлаймиз? Саволга жавобан шундай бўлди 6 ойга тўланганда
ойма-ой тўлов қандай тушиши ҳақида батафсил гапириб ўтди.
 

  

Халқ депутатлари туман Кенгаши  

депутати Қодирова Райхон Уразовна  

Slide 1 of 5