35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari Mirobod tuman Kengashining 26-sessiyasi 2026-yil 21-iyul kuni soat 11:00 da bo‘lib o‘tadi
янв.21
Сессия олдидан муҳим ўрганиш: “Салор” маҳалласида ПҚ-1 ижроси ўрганилди
янв.21
Депутат ахбороти олдидан "Баёт" МФЙ фаолияти ўрганилди!
янв.21
«Билимдон» маҳалласида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди
янв.21
Сессия олдидан муҳим ўрганиш: “Фаровон” маҳалласи хавфсиз ҳудудга айлантирилмоқда!
янв.21
«Фаровон» маҳалласида навбатдаги ўрганишлар ўтказилди
янв.21
Маҳалла инфратузилмаси ва аҳоли мурожаатлари депутат эътиборида
янв.21
Мирободда депутат ахбороти: 2026 йил иккинчи чорак бўйича депутатлик фаолияти юзасидан ахборот бериди
янв.21
Маҳалла еттилиги билан ҳамкорлик: Муаммолар депутат назоратида ҳал этилади
янв.21
«Ат-Термизим» маҳалласида навбатдаги ўрганиш ўтказилди
отин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўлида яна бир имконият

  Каттақўрғон шаҳрига ташриф буюрган Сенат аъзолари шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳамроҳлигида “Яккабоғ” маҳалласида ҳомий тадбиркорнинг ёрдами ҳамда шаҳар ҳокимлигининг саъй-ҳаракати билан барпо этилган ва 14 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож, қийналган хотин-қизларга топширилган уйларда бўлди. 

Ушбу уйларда бахтиёрликда истиқомат қилаётган хотин-қизлар билан суҳбатлашдилар. 

  Айниқса, миграциядан қайтган 3 нафар хотин-қизлар бугун фарзандлари билан барча шароитлар яратилган мана шундай уй-жойларга эга бўлганларидан мамнунлар.

Уй-жойларда яшаётган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга ҳам эътибор қаратилган. Ушбу манзилда тикувчихона, пойабзал устахонаси ҳамда аёллар сартарошхонаси ҳам ташкил қилинган.

Сенат аъзолари бу каби имкониятлар юртимизда инсон қадри ва манфаатлари ҳар нарсадан устун эканлиги, айниқса, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар, хотин-қизлар доим эътиборда эканликларини таъкидладилар.

Slide 1 of 5