35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari Mirobod tuman Kengashining 26-sessiyasi 2026-yil 21-iyul kuni soat 11:00 da bo‘lib o‘tadi
янв.21
Сессия олдидан муҳим ўрганиш: “Салор” маҳалласида ПҚ-1 ижроси ўрганилди
янв.21
Депутат ахбороти олдидан "Баёт" МФЙ фаолияти ўрганилди!
янв.21
«Билимдон» маҳалласида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди
янв.21
Сессия олдидан муҳим ўрганиш: “Фаровон” маҳалласи хавфсиз ҳудудга айлантирилмоқда!
янв.21
«Фаровон» маҳалласида навбатдаги ўрганишлар ўтказилди
янв.21
Маҳалла инфратузилмаси ва аҳоли мурожаатлари депутат эътиборида
янв.21
Мирободда депутат ахбороти: 2026 йил иккинчи чорак бўйича депутатлик фаолияти юзасидан ахборот бериди
янв.21
Маҳалла еттилиги билан ҳамкорлик: Муаммолар депутат назоратида ҳал этилади
янв.21
«Ат-Термизим» маҳалласида навбатдаги ўрганиш ўтказилди
Депутатнинг бир куни.

  Бобоқулов Акрам Декабрович-“Акрам” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари. Ер майдони 80 гектар, шундан 40 гектари буғдой, 12 гектари пахта уруғчиликка ихтисослашган. 10 гектари боғ, 6 гектари тутзор, 14 гектарига чорва экинлари экилган. 2023 йилда режадаги 56 тонна ўрнига 63 тонна юқори навли пахта топшириб, ҳосилдорлик 50 центнерни ташкил қилди. Фермер хўжалиги режани биринчилар қаторида бажарди.  

Эрта тонг далага ошиққан “Акрам” фермер хўжалиги раҳбари депутат Акрам Бобоқулов буғдойзорлар оралади.  

- Бехато униб чиқибди. Қишдан омон эсон олиб чиқсам... бу кўпнинг рисқи.  

 -Яна беш гектар экишим керак, -уруғни кўздан кечираркан хаёлдан ўтказди у. Буғдой юзлаб хонадонлар дастурхонидаги насиба, нон... 

- Ҳа я, бугун Дилбар опанинг хонадонига бормоқчи эдим, йўлга тушди у. 

Кела солиб , Дарвозанинг олдида куймаланиб юрган опага кўзи тушди: 

- Саломатмисиз, келинлар муборак бўлсин. 

Таниди шекилли, Дилбар опа ҳам кулимсираб унга юзланди: 

- “Отанг маҳалла онанг маҳалла” Саховатпешалар бор бўлишсин. Ҳоким бобо бош бўлиб уйнинг том қисми шифер бўлди. Ҳоким бобога раҳмат.  

Дилбар опа миннатдорчилик билдирди.  

Маҳаллада тадбиркорлар жудаям кўп нафақага чиққан Сабоатхон опа бир сотихли иссиқхонада булғор қалампири етиштирибди. Қўни қўшнилар устоздан миннатдор, деҳқончилик сирларини ёшларга ўргатиб келмоқда. Даромадга арзигулик меҳнат. Ҳосил кўзлагандан зиёда. Асли ўқитувчи бўлган Сабоатхон нафақада ҳам ёшларга ибрат. 

Навбатдаги манзил “Насим МЧЖ” сутни қайта ишлаш цехи. Унда 4 хилдаги сифатли маҳсулот эл дастурхонига етказиб берилмоқда. Депутат тадбиркорнинг иш фаолияти ва яратилган иш ўринлари билан қизиқди. 7 та иш ўрни яратилган. Тадбиркор цехни кенгайтириш режалари билан ўртоқлашди.”Албатта ёрдамлашамиз” – дейди Акрам ака. 

Депутатнинг бугунги режасида “Тўпаланг холдинг МЧЖ” томонидан таъмирланаётган “Муғиён” канали қурувчилари билан учрашиш ҳам белгиланган. Техниканинг кучига қойил қоласан. Инсон меҳнатини енгиллаштиради. Ишчилар эндигина тушликдан чиқишди. - “Ишларининг сифати яхши”,- анча хотиржам тортди Акрам ака. 

Маслаҳатли иш яхшида. Қишлоқ катталари, нуронийлар Акрам аканинг қаноти. Бугунги гурунг солиқларни ўз вақтида тўлаш, сувни исроф
қилмаслик, хонадонлар ободлиги, дарахт экиш, боғ яратиш ҳақида бўлди.
 

Ҳаммалари қишлоқ бўйлаб бу хайрли ишларни амалга ошириш учун хонадонлар сари йўл олишди.  

Slide 1 of 1