Амударё туманидаги "Янгиобод" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 40-сонли умумий ўрта таълим мактабида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари Қ. Боймуродов ва С. Хўжамуротовалар, "Юсуф эшон бобо" жоме масжиди имом хатиби А. Матсапаев, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари И. Маткаримов, Халқ депутатлари Амударё туман кенгаши депутати М. Бекназарова, "Фаровон маҳалла фуқаролар йиғини оқсоқоли М. Казаковлар қатнашдилар.
Тадбир иштирокчиларига Қорақалпоғистон Республикасида бўлаётган ўзгаришлар ва янгиланишлар, давлатимизда Ёшлар сиёсати, маънавий-маърифий соҳадаги ишлар, туманда қилинаётган бунёдкорлик ишлари," Ёшлар ва бизнесни қўллаб -қувватлаш йили Давлат дастури, ёшларга берилган имтиёзлар ва яратилган имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди. Тадбир қизиқарли, савол-жавоблар асосида ўтказилди.