Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Marhamat tumanini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yuzasidan belgilangan chora-tadbirlarni manzilli o‘rganish.
янв.21
MARHAMAT TUMANI KENGASHINING NAVBATDAGI SESSIYASI O'TKAZILDI
янв.21
Xalq deputatlari Marhamat tuman Kengashining navbatdan tashqari sessiyasi
янв.21
Xalq deputatlari Marhamat tumani Kengashining 7-sessiyasi
янв.21
Xalq deputatlari Marhamat tuman Kengashining navbatdagi sessiyasi boʻlib oʻtdi
янв.21
MARHAMAT TUMANI KENGASHINING NAVBATDAGI SESSIYASI O'TKAZILDI
янв.21
DEPUTAT SO‘ROVI IJOBIY HAL ETILDI
янв.21
MARHAMAT TUMANI KENGASHINING NAVBATDAGI SESSIYASI O'TKAZILDI
янв.21
Xalq deputatlari Marhamat tuman Kengashi deputatlari hamda mahalla yettiligi hamkorligi yo‘lga qo‘yildi.
янв.21
Doimiy_komissiya_majlisi
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Якубжонов Жахонгир Зокиржонов сайлов округи ҳудудидаги ёшлар билан учрашув ташкил этилди

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Якубжонов Жахонгир Зокиржонов ташаббуси билан сайлов округи ҳудудидаги ёшлар билан очиқ мулоқот шаклида учрашув ташкил этилди

. Ушбу учрашувнинг асосий мақсади ёшларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш, уларни қийнаётган ижтимоий, иқтисодий ҳамда маънавий масалалар юзасидан фикр алмашишдан иборат бўлди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан таълим сифатини ошириш, касб-ҳунар ўрганиш, иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, спорт ва маданият соҳаларидаги шароитларни яхшилашга оид масалалар кўтарилди. Шунингдек, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш каби йўналишларда ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Депутат томонидан ёшларнинг ҳар бир таклифи ва мурожаати эътибор билан тингланиб, тегишли ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда уларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланиши таъкидланди. Шу билан бирга, ёшларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, уларни давлат ва жамоат ишларига кенг жалб этиш, етакчи ёшларни қўллаб-қувватлаш муҳим вазифалардан экани алоҳида қайд этилди.

Учрашув очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтиб, ёшлар ўз фикр ва ташаббусларини эркин билдириш имкониятига эга бўлдилар. Бундай учрашувлар ёшлар билан доимий мулоқотни таъминлаш, уларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ҳамда келажак авлодни фаол фуқаролик позициясига эга шахслар сифатида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.       

Slide 1 of 4