Халк депутатлари Норин туман Кенгаши раиси Реджабов Махаммадикром Абдуллаевич томонидан 1-сонли касб-хунар мактабида Наманган вилояти, Норин тумани депутатлари, махалла раислари va фуқаролар билан"Ўзбекистон - 2030"стратегияси лойиҳасиниг жамоатчилик мухокамаси юзасидан учрашув ўтказилди.
Тадбир давомида ўтган йилларда давлатимизда амалга оширилган ислоҳотлар, барча соҳаларда эришилган натижалар тўғрисида сўз борди. Ўзбекистон ишлаб чиқариш салоҳиятини янада ошириш,ялпи ички маҳсулот ҳажмини ошириш,қишлоқ хўжалиги,саноат,сунъий интеллект,таълим,спорт,
тиббиёт соҳаларини ривожлантириш,мамлакат экспорт салоҳиятини юксалтириш, маҳаллаларни ривожлантириш бўйича Президентимиз томонидан Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномада билдирилган фикрлар юзасидан суҳбатлашилди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Р.Тўйчиев, туман Кенгашидан Н.Абдумажидова, Х.Тўрайевлар мавзу бойча ўз фикрларини билдирдилар.
Иштирокчиларга WWW.UZBEKISTAN2030.UZ платформасида таклифлар беришлари мумкинлиги тушунтирилди.