Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Ш.Эргашев белгиланган қабул кунига мувофиқ сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Ш.Эргашев Поп туманидаги ўз сайлов округига кирувчи Чиғаноқ маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла “еттилиги” аъзолари ҳамда белгиланган қабул кунига мувофиқ сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашув давомида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлиги, аҳолини қийнаётган муаммолар ҳамда уларнинг амалий ечимлари атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, инфратузилмани яхшилаш, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Маҳалла “еттилиги” томонидан ҳудудда мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича таклиф ва ташаббуслар билдирилди. Билдирилган муаммолар депутат назоратига олиниб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаатлар киритиш, жойида ўрганиш ва манзилли чоралар кўриш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Slide 1 of 7