Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Аралов Латифжон томонидан сайлов округи ҳудудидаги маҳаллада профилактика инспектори иштирокида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ўрганиш ишлари олиб борилди.
Мулоқот давомида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт, касб-ҳунар ва китобхонликка кенг жалб қилиш, назоратсизлик ҳамда турли салбий таъсирларга тушиб қолишининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ҳамда алоҳида эътибор талаб қиладиган ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Ёшлар ўртасида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш юзасидан маҳалла масъуллари ҳамда профилактика инспектори билан ҳамкорликдаги ишлар изчил давом эттирилиши белгиланди.