Жаңалықлар

ТИЛЛАТЕПА МФЙДА ИНФРАТУЗИЛМАНИ ЯХШИЛАШ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

ТИЛЛАТЕПА МФЙДА ИНФРАТУЗИЛМАНИ ЯХШИЛАШ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
Янгиқўрғон туманида аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ҳамда ҳудудларни комплекс ривожлантириш борасида амалий ишлар давом этмоқда.
Жумладан, Тиллатепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида суғориш тизимларини яхшилаш, электр ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини такомиллаштириш, шунингдек, туман маркази ҳамда бошқа туташ туман ва шаҳарларга боғловчи йўлларни яхшилаш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур ҳудудда олиб борилаётган ишлар Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович томонидан ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида Тиллатепа МФЙда ички йўлларни асфальтлаш ишлари олиб борилаётгани, шу билан бирга электр таъминотини яхшилаш мақсадида электр таянч устунларини янгилаш ишлари бошлангани маълум бўлди.
Мазкур ишлар учун республика бюджети ҳисобидан 3 млрд сўм маблағ ажратилиши белгиланган бўлиб, лойиҳа “KELAJAK-S” ХК томонидан амалга оширилмоқда.
Ушбу лойиҳа натижасида маҳалла аҳолиси учун зарур инфратузилма шароитлари яхшиланиб, ҳудуддаги мавжуд муаммолар босқичма-босқич бартараф этилади.

Slide 1 of 3