Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
cессия
янв.21
OBODLIK MAHALLADAN BOSHLANADI!
янв.21
Deputat tashabbusi
янв.21
https://t.me/Sox_Kengash_kotibiyat/1140
янв.21
saylovchilar bilan uchrashuv
янв.21
Мактаблар янги ўқув йилига тайёрми?
янв.21
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари тумандаги маркази шифохонадаги муаммоларни ургандилар
янв.21
МФЙдаги муаммолар ўрганилмоқда
янв.21
депутат ташаббуси билан ёшларни бўш вақтини мазмунили ташкил этиш
янв.21
депутат ижтимоий соҳа иситиш тизимини ўрганди
Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгаши раиси ва бир гурух депутатлар истеъфодаги ҳарбий хизматчини байрам билан табриклади.

Фурқат тумани Чиркай қишлоғида истиқомат қилувчи Ғуломжон Маматқулов Ватанимиз мудофаа қудратини юксалтириш, Қуролли Кучларимизнинг сифат даражасини ошириш йўлида кўп йиллар самарали меҳнат қилган. Истеъфодаги подполковник ҳозир нафақада бўлса ҳам, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда маънан етук, жисмонан соғлом, Ватанга содиқ фарзандларни камолга етказишдек эзгу ишларда бош-қош бўлиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгаши раиси ва бир гурух депутатлар фахрий ҳарбий хизматчи Ғуломжон Маматқуловнинг хонадонида бўлиб, байрам билан табриклади ҳамда табрикнома, гул ва эсдалик совғаларини топширди.

Slide 1 of 6