Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси ҳудудларда
Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Қ.Ҳайдаров томонидан ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб борилди.
👥 Ўрганишлар давомида аҳоли билан учрашувлар ташкил этилиб, фуқароларнинг мурожаатлари, таклиф ва муаммолари тингланди.
🔍 Шунингдек, ҳудудларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, ижтимоий объектлар фаолияти ҳамда инфратузилма ҳолати жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
📋 Аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, аҳолига янада қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича тегишли масъулларга вазифалар ва топшириқлар берилди.
🤝 Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва амалий ечимлар топишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.