Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

Маблағлар ҳисоботи масаласи ўрганилди

Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Н.Содирбеков томонидан 2026-йил 1-чорагида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи тўғрисидаги масала ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши, ҳамда жамоатчилик таклифлари асосида белгиланган тадбирларнинг ижроси таҳлил қилинди.

Шунингдек, ҳисоботда келтирилган маълумотлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, маблағлардан самарали ва шаффоф фойдаланиш, бўйича тегишли тавсиялар берилди.

🔹 Кенгаш томонидан бу каби масалаларни мунтазам назорат қилиб бориш, жамоатчилик ишончини мустаҳкамлаш ҳамда ҳудуд ривожига қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш муҳим экани таъкидланди.

Slide 1 of 1