Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
янв.21
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати томонидан сайёр қабул ўтказилди
янв.21
Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
янв.21
Бириктирилган ташкилот билан ҳамкорлик ишлари олиб борилди ҳамда қонун муҳокама қилинди
янв.21
Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди
янв.21
Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
янв.21
Фуқаронинг мурожаати жойида ўрганилди
янв.21
Демурсад МФЙ “Маҳалла еттилиги” фаолияти ўрганилди
янв.21
Депутатнинг сайёр қабули ўтказилди
янв.21
📌 "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонун ижроси юзасидан назорат таҳлил тадбирлари ўтказилди 🇺🇿
ОАВ БИЗ ҲАҚИМИЗДА

ОАВ БИЗ ҲАҚИМИЗДА

“Наманган ҳақиқати” газетасида халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши раиси Мамажонов Равшанбек Раҳмонжоновичнинг “Ташаббус кучаймоқда” номли мақоласи эълон қилинди.

Мазкур мақолада халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ечим топиш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, депутатлик назоратини кучайтириш ҳамда маҳаллаларда олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида атрофлича сўз юритилган.

Шунингдек, мақолада Кенгаш фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, депутатларнинг жойлардаги фаол иштирокини кучайтириш, аҳоли билан мулоқотни янада мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилган.

Эътироф этиш жоизки, бу каби мақолалар орқали маҳаллий Кенгашлар фаолияти, депутатлик ташаббуслари ва ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар кенг жамоатчиликка етказилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, халқ вакилларининг масъулиятини янада ошириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда аҳоли ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши томонидан бу каби ташаббус ва амалий ишлар изчил давом эттирилади.