Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
янв.21
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати томонидан сайёр қабул ўтказилди
янв.21
Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
янв.21
Бириктирилган ташкилот билан ҳамкорлик ишлари олиб борилди ҳамда қонун муҳокама қилинди
янв.21
Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди
янв.21
Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
янв.21
Фуқаронинг мурожаати жойида ўрганилди
янв.21
Демурсад МФЙ “Маҳалла еттилиги” фаолияти ўрганилди
янв.21
Депутатнинг сайёр қабули ўтказилди
янв.21
📌 "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонун ижроси юзасидан назорат таҳлил тадбирлари ўтказилди 🇺🇿
“ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

“ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Боймирзаев Улуғбек ташаббуси билан маҳаллада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, депутат ташаббуси асосида маҳалла кўчаларига манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари бошланган эди. Айни пайтда мазкур хайрли ташаббус давом эттирилиб, маҳаллага яна 300 дан ортиқ арча кўчатлари келтирилди.

Ҳозирги кунда депутат ташаббуси билан йўл четларидаги бўш ер майдонлари ободонлаштирилиб, улардан самарали фойдаланиш мақсадида манзарали дарахт ва арча кўчатлари экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бу каби ишлар маҳалла ҳудудини янада кўркам ва файзли қилиш, экологик муҳитни яхшилаш, аҳоли учун қулай ва соғлом яшаш шароитини яратишга хизмат қилади.

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида депутатнинг бевосита иштироки ва ташаббускорлиги маҳалла аҳли томонидан илиқ қарши олинмоқда.

Slide 1 of 1