Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати ҳудудларда🏘
янв.21
📌 Депутат ва маҳалла еттилиги ҳамкорлик
янв.21
🛒📣Депутатлик суров юборилди
янв.21
Сўх туман Халқ депутатлари Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раис ўринбосари Ж. Уводуллоев томонидан туман ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва инфратузилма дастурлари доирасида белгиланган режаларнинг амалга оширилиши ўрганилди. 🔍
янв.21
📌 Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси ҳудудларда
янв.21
📌 Маҳалла фаоллари билан учрашув ва ўрганишлар олиб борилди 🏘
янв.21
📌 Ҳафталик фаолият юзасидан таҳлилий-танқидий йиғилиш ўтказилди
янв.21
Туман Кенгаши депутати ҳудудларда
янв.21
📌 Ленбур МФЙда “Маҳалла еттилиги” фаолияти ўрганилди 👥
янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди
Xalq deputatlari Yangi Namangan tumani kengashi sessiyasi

Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг навбатдаги ўн тўққизинчи сессияси ўтказилди. Унда кун тартибига киритилган қатор долзарб масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Жумладан, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ушбу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ижроси ҳамда “йўл харитаси”ни тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, маҳаллий бюджетининг 2026 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларини самарали йўналтириш, хусусан, “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Бундан ташқари, алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан уларни сотиш учун йиғим ставкаларини белгилаш масалалари муҳокама қилинди.

Сессия якунида ҳудудларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва халқ розилигига эришишга қаратилган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Slide 1 of 1