Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
🏛 DEPUTAT SO‘ROVI ORQALI MUAMMO NAZORATGA OLINDI
янв.21
📌 “Fuqarolar sog‘lig‘ini saqlash to‘g‘risida”gi 265-I-sonli Qonun ijrosi yuzasidan o‘rganish olib borildi
янв.21
📌 1-SON OILAVIY POLIKLINIKADA AHOLIGA TIBBIY XIZMAT KO‘RSATISH HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
Tuman Sanitariya-epidemiologiya va osoyishtalik markazi faoliyati o‘rganildi
янв.21
📌 DEPUTAT SO‘ROVI IJROSI TA’MINLANDI
янв.21
📌 SAVDO SHOHOBCHALARIDAGI NARX-NAVOLAR O‘RGANILDI
янв.21
📌 16-saylov okrugidan saylangan deputat hududdagi madaniyat saroyi faoliyatini o‘rgandi
янв.21
📢 DEPUTAT SO‘ROVI: AHOLINI SUYULTIRILGAN GAZ BILAN TA’MINLASH MASALASI KO‘TARILDI
янв.21
📌 DEPUTAT SO‘ROVI
янв.21
🚧 MEVAZOR MAHALLASIDAGI MUAMMOLI YO‘L O‘RGANILDI
ИЖТИМОИЙ ХОДИМ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

ИЖТИМОИЙ ХОДИМ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Боймирзаев Улуғбек Муҳаммадович томонидан сайлов округида жойлашган Янгиобод маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида маҳаллада фаолият юритаётган ижтимоий ходимнинг аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилалар билан ишлаш, ижтимоий хизматларга муҳтож фуқароларни аниқлаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш борасидаги фаолияти таҳлил қилинди.
Шунингдек, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар ҳолати, ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар ҳамда кам таъминланган оилаларга кўрсатилаётган хизматлар сифати юзасидан фикр алмашилди.
Ўрганиш жараёнида аҳоли томонидан билдирилган мурожаатлар эшитилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди. Депутат томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда манзилли ёрдам кўрсатиш ишларини янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.