НИЗОЛИ ОИЛАЛАР БИЛАН МАНЗИЛЛИ ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли ҳамда Янгиқўрғон туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари иштирокида ҳудуддаги низоли оилалар ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш давомида оилавий келишмовчиликлар юзага келган хонадонларда суҳбатлар ўтказилиб, томонларни ўзаро яраштириш, оила муқаддаслигини асраб-авайлаш, фарзандлар тарбияси ва оилада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, муаммоларни маҳалла, хотин-қизлар фаоллари ва тегишли масъуллар билан ҳамкорликда ҳал этиш бўйича тавсиялар берилди.
✅ Бундай учрашувлар оилаларда барқарорликни таъминлаш, ажримларнинг олдини олиш ва жамиятда соғлом муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилади.