Йиғилишни Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси И.Б. Хушмуродова олиб борди.
Сессияда:
- Вилоятда экспорт салоҳиятини ошириш, ҳудудий инвестиция дастурлари бажарилишини шунингдек, вилоятда хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларнинг амалга оширилиб боришининг 2025 йил ярим йиллик бўйича натижасини муҳокама қилиш;
- вилоятда 2025 йил туризмни копмлекс ривожлантириш бўйича Дастур”;
- вилоят ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг 2025 йил 1-ярим йиллигида амалга оширган ишлар;
- вилоятда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларга қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш ҳамда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича бир қатор масалалар муҳокама қилинди.