Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

БИРИКТИРИЛГАН ТАШКИЛОТ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

БИРИКТИРИЛГАН ТАШКИЛОТ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Бўтаев Комилжон Охунович ўзига бириктирилган туман Давлат хизматлари марказида бўлиб, муассаса фаолияти ҳамда аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш жараёнлари билан танишди.
Ўрганиш давомида фуқаролар мурожаатларини тезкор ва сифатли кўриб чиқиш, давлат хизматларидан фойдаланишда аҳолига амалий кўмак бериш, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш ҳамда депутат ва муассаса ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, келгусида фуқаролар учун сайёр қабуллар ташкил этиш, ҳуқуқий тушунтириш ишларини олиб бориш ва аниқланган муаммоларни ҳамкорликда ҳал этиш бўйича келишиб олинди.