ДОИМИЙ КОМИССИЯЛАР РАИСЛАРИ ФАОЛИЯТИ ТАНҚИДИЙ-ТAҲЛИЛИЙ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Раҳмонжонович томонидан Кенгашнинг доимий комиссиялари раислари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда доимий комиссияларнинг иш режалари ижроси, ўтказилган йиғилишлар натижадорлиги, депутатлик назорати, фуқаролар мурожаатлари ва депутатлик сўровлари билан ишлаш ҳолати атрофлича таҳлил қилинди.
Шунингдек, сессия қарорлари ижросини назорат қилиш, ҳудудлардаги муаммоларни ўрганиш, масъул ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида доимий комиссиялар фаолияти самарадорлигини ошириш, ишларни аниқ режа асосида ташкил этиш ва депутатлик назоратини янада кучайтириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилди.