Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

Халқ депутатлари Шуманай тумани Кенгаши раиси Сейтжанов Қаллибек Атмуратовичнинг туман аҳолиси ва ёшларимизга мурожаати


Азиз ёшлар!
Сизлар — Ватанимиз келажаги, халқимиз умиди ва юртимиз тараққиётининг асосий кучисиз. Вақтингизни илм-фан, спорт, замонавий касб-ҳунарларни эгаллаш, китоб мутолааси ва эзгу ишларга бағишланг. Ҳар қандай зарарли одатларга "йўқ" деб айтинг. Соғлом турмуш тарзи ва эзгу мақсадлар сизни катта ютуқлар сари етаклайди.

Ҳурматли ота-оналар, устозлар, маҳалла фаоллари!
Фарзандлар тарбияси барчамизнинг умумий вазифамиздир. Ёшларимизнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни илмга, меҳнатга, спортга ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали биз уларни турли зарарли таъсирлардан асрай оламиз.
Бугун ҳар биримиз ёшларимиз тақдирига дахлдор эканимизни унутмаслигимиз лозим. Фақат ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик орқали соғлом, билимли, ташаббускор ва Ватанга садоқатли авлодни тарбиялай оламиз.

Келажагимиз эгалари бўлган фарзандларимизни асраб-авайлайлик! Уларнинг бахтли ва ёруғ келажаги учун барчамиз бирлашайлик!
Соғлом ёшлар — юртимиз келажагининг мустаҳкам пойдеворидир!


Сейтжанов Қаллибек Атмуратович
Халқ депутатлари Шуманай тумани Кенгаши раиси