Халқ депутатлари Конимех туман Кенгашининг ЎзЛиДеПдан сайланган депутати Алишер Жайнаров, Ўзбекистон “Адолат” СДП Конимех туман Кенгаши раиси Қ. Жанхужаев иштирокида туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадларини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–49-сон қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Ўрганишлар давомида мазкур қарор асосида Конимех туманига кириш қисмида жойлашган А–379 автомагистраль йўли бўйида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ишлари бошлангани қайд этилди. Лойиҳа доирасида йўл бўйи сервис хизматларини кенгайтириш, туман стелласини замонавий қиёфада қайта янгилаш, ҳудуднинг жозибадорлигини ошириш ҳамда иқтисодий ривожланишга хизмат қилувчи инфратузилма кенгайтиради.
Мазкур ишлар аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш ва туманнинг инвестициявий ҳамда туристик салоҳиятини оширишга хизмат қилиши таъкидланмоқда.