Жаңалықлар

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович Булоқбоши МФЙда бўлиб, маҳалла профилактика инспектори фаолияти билан танишди.
Ўрганиш давомида маҳаллада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида профилактик тадбирларни кучайтириш, нотинч оилалар билан ишлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, аҳоли мурожаатлари, маҳалла еттилиги билан ҳамкорлик, ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича вазифалар юзасидан тавсиялар берилди.
✅ Депутат томонидан мазкур йўналишдаги ишлар устидан жамоатчилик ва депутатлик назорати давом эттирилиши таъкидланди.