Жаңалықлар

СИЁСИЙ ПАРТИЯ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА ЎРГАНИШ ЎТКАЗИЛДИ

СИЁСИЙ ПАРТИЯ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА ЎРГАНИШ ЎТКАЗИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши котибиятида “Адолат” социал-демократик партияси вакиллари иштирокида ўрганиш ва амалий мулоқот ўтказилди.
Унда “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши раиси И. Жўраев, партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Б. Болтабоев ҳамда “Адолат” СДП Янгиқўрғон туман Кенгаши раиси Р. Тошматов иштирок этдилар.
Учрашув давомида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан киритилаётган депутатлик сўровлари, уларнинг ижросини таъминлаш, депутатлар фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда партия гуруҳлари фаолиятини янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, ҳудудлардаги муаммоларни жойида ўрганиш, партия ва депутатлик корпуси ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр ва таклифлар алмашилди.
✅ Ўрганиш якунида келгусидаги вазифалар белгилаб олиниб, депутатлик назоратини кучайтириш ҳамда партия гуруҳлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 3