Жаңалықлар

АҲОЛИ МУРОЖААТИ ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ

АҲОЛИ МУРОЖААТИ ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли томонидан мутасадди ташкилот раҳбари иштирокида фуқароларнинг электр таъминоти билан боғлиқ мурожаатлари жойида ўрганилди.
Ўрганиш давомида аҳоли томонидан билдирилган электр таянч устунлари билан боғлиқ муаммолар, мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилди.
Депутат томонидан мутасаддиларга ушбу масалани белгиланган тартибда ўрганиб, фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан тавсиялар берилди.
✅ Аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиш ва муаммоларга ечим топиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.