Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди

Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди

🏛 Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати, “АДОЛАТ” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари Амирали Сафаров томонидан 2026 йил 15 май куни “Янгиариқ” маҳалласида сайловчилар билан учрашув ўтказилди. 👥

🗣 Учрашув давомида депутат иштирокчиларга Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказиб, ҳисобот бериши белгилангани ҳақида маълумот берди.

📖 Шунингдек, туманда кейинги йилларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, депутатларнинг асосий вазифалари, тўй маросимларини тартибга солиш, сайловчилар мурожаатлари билан ишлаш каби долзарб масалалар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

🤝 Учрашув сўнгида сайловчиларнинг муаммо ва таклифлари жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан тегишли ташкилотларга юборилиши таъкидланди.

Slide 1 of 1