Жаңалықлар

Янгиқўрғонда инфратузилма лойиҳалари: таълим муассасалари янгиланмоқда

Янгиқўрғонда инфратузилма лойиҳалари: таълим муассасалари янгиланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги “2026–2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-393-сонли қарорига мувофиқ туманда 5 та объектда қурилиш ва реконструкция ишларини олиб бориш кўзда тутилган бўлиб, бу мақсадлар учун 51,4 млрд. сўм бюджет маблағлари йўналтирилади.

Жумладан, 48-умумтаълим мактаби реконструкция қилинади. Лойиҳа доирасида 180 ўринли мавжуд бино таъмирланиб, қўшимча яна 180 ўринли янги ўқув биноси барпо этилади. Лойиҳа қиймати — 6 млрд. сўмни ташкил этади.

Шунингдек, 56-умумтаълим мактабида ҳам реконструкция ишлари олиб борилади. Унга кўра, 80 ўринли мавжуд бино тўлиқ таъмирланади ҳамда ўқувчилар учун замонавий спорт зали қуриб берилади. Лойиҳа қиймати — 3,2 млрд. сўм.

Бугун туман ҳокими, халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати А.Нажмиддинов мазкур объектларда олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Slide 1 of 4