Жаңалықлар

Депутат фаолияти

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда 2-Намуна сайлов округи депутати Абдуллаев Хуснимуҳаммад Нурмуҳаммедович томонидан сайлов округи ҳудудида жойлашган қишлоқ врачлик пункти фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида тиббиёт муассасаси биноси таъмирталаб ҳолатда эканлиги, хоналарни жорий таъмирлаш ҳамда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитларни яхшилаш лозимлиги аниқланди.
Мавжуд камчиликларни бартараф этиш, бинони таъмирлаш ва тиббиёт муассасасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови киритиш белгиланди.
Ўрганиш натижалари Кенгаш томонидан назоратга олинди

Slide 1 of 2