МАҲАЛЛА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Хакимбекович сайлов округи ҳудудидаги маҳаллада бўлиб, маҳалла хотин-қизлар фаолининг иш фаолияти билан яқиндан танишди.
Ўрганиш давомида ҳудуддаги хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни қўллаб-қувватлаш, оилавий муаммоларнинг олдини олиш ҳамда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишларини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, хотин-қизлар фаоли томонидан амалга оширилаётган ишлар, юритилаётган ҳужжатлар ва мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ўрганилиб, фаолият самарадорлигини янада ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.