35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛАШГА ОИД ҚОНУНЧИЛИК ЎРГАНИЛДИ

МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛАШГА ОИД ҚОНУНЧИЛИК ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан Янгиқўрғон тумани Халқ қабулхонасида Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ–445-сонли «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни ижроси ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи, мурожаатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш, белгиланган муддатларда кўриб чиқиш ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш тартибларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, фуқароларнинг мурожаатларини тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқиш, уларда кўтарилган масалаларни қонуний тартибда ҳал этиш ҳамда мурожаатлар ижроси устидан тизимли назорат олиб бориш муҳимлиги таъкидланди.