Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

24-сессия

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида туман ҳокимининг 2026 йилнинг биринчи чорагида Янгиқўрғон туманида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, жорий йил бошида туманни жадал комплекс ривожлантириш мақсадида 9 та йўналиш бўйича кичик дастурлар ишлаб чиқилиб, уларни амалга ошириш учун жами 94 млрд 940 млн сўм маблағ йўналтирилиши белгиланган.

Январь–март ойлари давомида саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, хизмат кўрсатиш, инвестиция, тадбиркорлик, бандлик, экология ҳамда таълим соҳаларида қатор амалий ишлар бажарилди.