35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгаши котибияти мудири Уткир Одилов туманда барпо этилаётган “Умуммиллий бирдамлик боғи”да

Ташриф давомида боғ ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ишларининг бориши, инфратузилма объектларини барпо этиш, кўкаламзорлаштириш ва аҳоли учун замонавий дам олиш масканини яратиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар кўздан кечирилди.

Шунингдек, масъул ташкилотлар ва пудратчилар билан суҳбатлашилиб, қурилиш ишларининг сифати ва белгиланган муддатларда якунланиши юзасидан топшириқлар берилди. Боғ ҳудудини аҳоли, айниқса ёшлар ва оилалар учун қулай ҳамда замонавий масканга айлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Туман ҳокими мазкур лойиҳа ҳудуд аҳолисининг маданий ҳордиқ чиқариши, экологик муҳитни яхшилаш ва фуқароларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, қурилиш ишларини сифатли ва ўз вақтида якунлаш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

Slide 1 of 4