Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Maʼrifat ulashib..
янв.21
Har payshanba deputatlar faoliyati markazda
янв.21
“Open Budget” loyihasi yuzasidan muhokama yig‘ilishi
янв.21
Kosonsoy tuman Maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limiga qarashli maktablarda ta’lim tarbiya ishlari o'rganildi
янв.21
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining PF–172-sonli farmoni ijrosini tumanda to‘liq va sifatli ta’minlash maqsadida mas’ul ishchi guruh tomonidan 2026-yil 28-yanvar kuni qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallangan yer uchastkalari bo‘yicha o‘rganish ishlari amalga oshirildi.
янв.21
Жамоатчилик маслаҳат кенгаши фаолиятидан.
янв.21
Косонсой тумандаги ДМТТ лар фаолияти депутатлар назоратида.
янв.21
“Vatan uchun, xalq uchun, millat uchun” shiori ostida Mustaqillik bayrami va Birinchi qo'ng'iroq «Bilimlar kuni»
янв.21
Сиёсий партиялар ҳамкорлиги.
янв.21
Косонсой туманида ўтказилган тадбир тавсилотлари
Депутат муносабати

#МУНОСАБАТ#

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 16-июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш борасида жуда кўп соҳаларда кечаётган ислоҳотлар самараси кўзга ташланмаётгани кескин танқид қилинди.

Мазкур йиғилишда ҳар бир ҳоким ҳудудидаги, вазирлар эса тармоғидаги имконият ва хавфларни олдиндан кўра билиб, проактив, яъни топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус кўрсатиб ишлашга ўтиши, энг муҳими, аҳоли ва бизнес билан мулоқотни янада кучайтириб, улар сўраётган масалаларни тез-тез ҳал қилиб бериш бу раҳбарларнинг асосий вазифаси бўлиши зарурлиги қайд этилди.

Дунёда турли можаролар авж олаётган бир вазиятда тинчликни қадрига етиш, инсон қадрини улуғлашга бўлган эҳтиёж ошиб бормоқда. Шу туфайли ҳам барча даражадаги раҳбарлар ҳар қандай шароитда ҳам аҳоли билан мулоқотни янада яхшилаб, улар ўртага қўяётган муаммоларни тез ҳал этиб боришлари кўрсатиб ўтилди.

Президентимиз барча ҳудудларда бандликни таъминлаш, камбағалликни кескин қисқартириш, инвестиция ва экспорт ҳамда муҳитни яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Тадбиркорликни ривожлантириб, янги иш ўринлари яратишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлиги эътироф этилди. Ердан унумли фойдаланиш, маҳаллаларга сув олиб бориб мева сабзавот етиштиришни кескин ошириш, чорвачиликни ривожлантириб гўшт ва сут маҳсулотларини кўпайтириш, озиқ-овқат инфляциясини жиловлаш сира кечиктириб бўлмайдиган вазифа эканлиги тушунтирилди.

Гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум нархи кескин ошмаслиги, корхоналар “соя”дан чиқиб ишлаши учун ҚҚСнинг ярмини кэшбек қилиб қайтариш тартиби тасдиқланган бўлиб, мутасаддилар кэшбекни бир кунга бўлса ҳам кечиктирмаслик зарурлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Халқ депутатлари

Конимех туман Кенгаши депутати Д.КЕНЖЕЕВА