35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Мустақиллик байрами — эзгулик ва меҳр-оқибат айёми
янв.21
«Мадад» ННТ билан ҳамкорликда ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди
янв.21
«ЭКСПЕРТ» ГУРУҲИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
янв.21
ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ НАТИЖАСИ: МУАММО ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛИШИ КУТИЛМОҚДА
янв.21
Конимех туманида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
янв.21
“Ёшлар гузари”да ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўрганилди
янв.21
«Янги ўқув йилига тайёргарлик — депутатлик назоратида»
янв.21
Бепул бериладиган дори воситалари билан таъминлаш ҳолати ўрганилди
янв.21
ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ БЎЙИЧА КЕНГАШ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“ 🔷“Ёшлар масалалари – депутатлик назоратининг устувор йўналиши

#24_masala
✅Котибият "Иш режа асосида“ 🔷“Ёшлар масалалари – депутатлик назоратининг устувор йўналиши
Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши бош мутахассиси О.Юсупов шунингдек, 20-Эшабод сайлов округи депутати Долимов Зокиржон иштирокида Эшабод МФЙ ҳудудида маҳалладаги ёшлар етакчиси фаолияти, ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлиги ҳамда ёшлар бандлиги ҳолатини ўрганиш юзасидан манзилли мониторинг тадбирлари амалга оширилди.
Ўрганиш жараёнида ёшлар етакчиси томонидан ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, спорт ва маданий-маърифий тадбирларга кенг қамраб олиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ишлаш ҳолати, уларга кўрсатилаётган амалий ёрдам, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш механизмларининг самарадорлиги юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Таъкидланганидек, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни жамият ҳаётида фаол иштирок этишга рағбатлантириш ҳамда ҳар бир ёшнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллаши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан, депутатлик назорати институтининг имкониятларидан самарали фойдаланиш, маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, мавжуд муаммоларни жойида аниқлаш ва уларнинг ечимига кўмаклашиш бўйича тегишли тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилди.

Slide 1 of 3