Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Мустақиллик байрами — эзгулик ва меҳр-оқибат айёми
янв.21
«Мадад» ННТ билан ҳамкорликда ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди
янв.21
«ЭКСПЕРТ» ГУРУҲИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
янв.21
ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ НАТИЖАСИ: МУАММО ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛИШИ КУТИЛМОҚДА
янв.21
Конимех туманида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
янв.21
“Ёшлар гузари”да ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўрганилди
янв.21
«Янги ўқув йилига тайёргарлик — депутатлик назоратида»
янв.21
Бепул бериладиган дори воситалари билан таъминлаш ҳолати ўрганилди
янв.21
ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ БЎЙИЧА КЕНГАШ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Янгиқўрғон туманидаги маҳаллий йўлларни таъмирлаш масаласи юзасидан депутатлик сўрови юборилди

Янгиқўрғон туманидаги маҳаллий йўлларни таъмирлаш масаласи юзасидан депутатлик сўрови юборилди

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Абдуллаев Баходир Тожимирзаевич томонидан Янгиқўрғон тумани «Мўғул» МФЙ аҳолисининг мурожаати асосида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Ж.Ю. Турсуновга депутатлик сўрови юборилди.
Аҳоли билан ўтказилган мулоқот давомида ҳудуддаги Мўғул-1 ва Мўғул-3 маҳаллий йўлларининг ҳолати қониқарсиз экани, умумий узунлиги 3,5 километр бўлган мазкур йўлларда кўплаб ўйдим-чуқурлар юзага келгани ва йиллар давомида тўлиқ таъмирланмагани билдирилган.
Мазкур йўллар Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудудда истиқомат қилувчи 2 500 нафардан зиёд аҳоли, жумладан, қирғиз миллатига мансуб фуқаролар учун муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, кўҳна тарихга эга Кўкёр қабристонига олиб борувчи йўл қисмининг яроқсиз ҳолга келиб қолгани аҳоли учун қатор ноқулайликларни келтириб чиқармоқда.
Ўрганишлар давомида аҳоли ва маҳаллий тадбиркорлар ташаббуси билан айрим қисмларга шағал ётқизилгани, бироқ йўллар узоқ йиллардан буён тўлиқ таъмирланмагани ва асфальт қопламаси ётқизилмагани аниқланган.
Шу муносабат билан депутатлик сўровида Мўғул-1 ва Мўғул-3 маҳаллий йўлларини таъмирлаш ва асфальтлаш масаласини тезкор ҳал этиш, зарур чораларни кўриш ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот тақдим этиш сўралди.