35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Мустақиллик байрами — эзгулик ва меҳр-оқибат айёми
янв.21
«Мадад» ННТ билан ҳамкорликда ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди
янв.21
«ЭКСПЕРТ» ГУРУҲИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
янв.21
ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ НАТИЖАСИ: МУАММО ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛИШИ КУТИЛМОҚДА
янв.21
Конимех туманида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
янв.21
“Ёшлар гузари”да ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўрганилди
янв.21
«Янги ўқув йилига тайёргарлик — депутатлик назоратида»
янв.21
Бепул бериладиган дори воситалари билан таъминлаш ҳолати ўрганилди
янв.21
ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ БЎЙИЧА КЕНГАШ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
ҚОРАПОЛВОН ЗИЁРАТГОҲИ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

ҚОРАПОЛВОН ЗИЁРАТГОҲИ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Отабоев Фахриддин Жўрабоевич томонидан Янгиқўрғон тумани Қораполвон маҳалласида жойлашган Қораполвон зиёратгоҳининг бугунги ҳолати ўрганилди.
XVII асрга оид ушбу тарихий маскан халқимизнинг бой маданий ва маънавий меросини ўзида мужассам этган табаррук қадамжолардан бири ҳисобланади.
Ўрганиш жараёнида зиёратгоҳ ҳудудининг ободлиги, тарихий объектни асраб-авайлаш, санитария ҳолати, зиёратчилар учун яратилган шароитлар ҳамда ҳудудни янада кўркамлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, уларнинг тарихий қиёфасини сақлаб қолиш ва келажак авлодларга безавол етказиш муҳим вазифа экани таъкидланди.
Ўрганиш якунлари бўйича аниқланган масалаларни тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш, зиёратгоҳ атрофини ободонлаштириш ҳамда ташриф буюрувчилар учун муносиб шароитларни янада яхшилаш бўйича таклифлар билдирилди.