Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Мустақиллик байрами — эзгулик ва меҳр-оқибат айёми
янв.21
«Мадад» ННТ билан ҳамкорликда ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди
янв.21
«ЭКСПЕРТ» ГУРУҲИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
янв.21
ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ НАТИЖАСИ: МУАММО ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛИШИ КУТИЛМОҚДА
янв.21
Конимех туманида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
янв.21
“Ёшлар гузари”да ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўрганилди
янв.21
«Янги ўқув йилига тайёргарлик — депутатлик назоратида»
янв.21
ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ БЎЙИЧА КЕНГАШ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Бепул бериладиган дори воситалари билан таъминлаш ҳолати ўрганилди
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Наманган шаҳридаги “Маърифат маскани”да бўлиб ўтган сессия ишини Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Солижон Мўминов бошқарди. Унда вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётига дахлдор бўлган 18 та масала кўриб чиқилди.

Дастлаб вилоятда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, уларнинг олдини олиш ҳамда фуқаро муҳофазасини ташкил этиш соҳасида 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов маъруза қилди.

Шунингдек, 2026 йил биринчи ярим йиллигида вилоятда қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқ-тартиботни кучайтириш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар юзасидан вилоят прокурори Умирбек Мадраҳимов, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг профилактикаси бўйича вилоят ИИБ бошлиғи Шухрат Алиев, маҳаллий бюджетга 2026 йил биринчи ярим йиллиги учун белгиланган прогноз кўрсаткичлари ижроси ва келгусидаги вазифалар тўғрисида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Шуҳратали Имомовнинг ҳисоботлари тингланди.

Сессияда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири ўринбосари Баҳодир Юсупов биринчи ярим йиллик якунлари тўғрисида ахборот берди. Шунингдек, вилоятда норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва ҳуқуқий тарғибот соҳасида амалга оширилган ишлар, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллий бюджет ижроси, бюджетнинг қўшимча манбаларини йўналтириш, инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш, соғлиқни сақлаш, мактабгача ва мактаб таълими, ёшлар сиёсати ҳамда темир йўл транспортини ривожлантиришга оид қатор масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Кўриб чиқилган ҳар бир масала юзасидан депутатларнинг таклиф ва мулоҳазалари эшитилиб, уларнинг саволларига масъуллар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Slide 1 of 10