35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Мустақиллик байрами — эзгулик ва меҳр-оқибат айёми
янв.21
«Мадад» ННТ билан ҳамкорликда ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди
янв.21
«ЭКСПЕРТ» ГУРУҲИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
янв.21
ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ НАТИЖАСИ: МУАММО ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛИШИ КУТИЛМОҚДА
янв.21
Конимех туманида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
янв.21
“Ёшлар гузари”да ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўрганилди
янв.21
«Янги ўқув йилига тайёргарлик — депутатлик назоратида»
янв.21
ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ БЎЙИЧА КЕНГАШ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Бепул бериладиган дори воситалари билан таъминлаш ҳолати ўрганилди
ЁШЛАР МАСЛАҲАТ ГУРУҲИ ТАШАББУСИ БИЛАН «ЗАРКЕНТ» ОРОМГОҲИДА МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
ЁШЛАР МАСЛАҲАТ ГУРУҲИ ТАШАББУСИ БИЛАН «ЗАРКЕНТ» ОРОМГОҲИДА МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши ҳузуридаги Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзоси Улуғбек Наримонов ташаббуси билан «Заркент» болалар соғломлаштириш оромгоҳида болажонларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Тадбир Янгиқўрғон тумани «Келажак» марказининг «Келажак Camp» лойиҳаси доирасида ташкил этилиб, унда «Шарқ бозори» кўргазмаси, касблар ярмаркаси ва «Қўғирчоқ театри» намойиши бўлиб ўтди.
Ёшлар маслаҳат гуруҳи томонидан илгари сурилган мазкур ташаббус болаларни миллий қадриятлар, ҳунармандчилик анъаналари ва замонавий касблар билан яқиндан таништиришга хизмат қилди.
Кўргазмада миллий ҳунармандчилик ва қўл меҳнати намуналари, шунингдек, тўгарак аъзолари томонидан тайёрланган ижодий ишлар намойиш этилди. Болажонлар турли касблар, миллий ҳунармандчилик йўналишлари ҳамда уларнинг сир-асрорлари ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.
Кун давомида «Келажак» марказининг «Қўғирчоқ театри» тўгараги аъзолари томонидан завқли рақслар ва қизиқарли саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Шунингдек, болалар ўртасида «Мантиқий саволлар» интеллектуал ўйини ташкил этилди. Ўйинда фаол иштирок этган болажонлар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши ҳузуридаги Ёшлар маслаҳат гуруҳининг бундай эзгу ташаббуслари ёш авлоднинг иқтидори ва ижодий қобилиятини ривожлантириш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади.
Slide 1 of 4