35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Мустақиллик байрами — эзгулик ва меҳр-оқибат айёми
янв.21
«Мадад» ННТ билан ҳамкорликда ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди
янв.21
«ЭКСПЕРТ» ГУРУҲИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
янв.21
ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ НАТИЖАСИ: МУАММО ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛИШИ КУТИЛМОҚДА
янв.21
Конимех туманида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
янв.21
“Ёшлар гузари”да ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўрганилди
янв.21
«Янги ўқув йилига тайёргарлик — депутатлик назоратида»
янв.21
ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ БЎЙИЧА КЕНГАШ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Бепул бериладиган дори воситалари билан таъминлаш ҳолати ўрганилди
ФУҚАРОЛАРНИ ЯШАШ ВА ТУРГАН ЖОЙИ БЎЙИЧА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШГА ОИД ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ

ФУҚАРОЛАРНИ ЯШАШ ВА ТУРГАН ЖОЙИ БЎЙИЧА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШГА ОИД ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Раҳмонжонович, Кенгаш котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда доимий комиссиялар раислари томонидан Янгиқўрғон тумани Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида қонун ҳужжатлари ижроси депутатлик назорати тартибида ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ–1074-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги Қонуни талабларининг амалдаги ижроси таҳлил қилинди.
Хусусан, фуқароларни доимий ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш, чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш тартиби, мурожаатларни ўз вақтида ва қонуний ҳал этиш ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, бўлимга мурожаат қилган фуқаролар билан суҳбат ўтказилиб, уларни қийнаётган муаммолар, хизмат кўрсатиш жараёнида учраётган камчиликлар ва таклифлар ўрганилди.
Аниқланган муаммоларни бартараф этиш, аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини янада ошириш ҳамда қонун талабларининг тўлиқ ижросини таъминлаш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 5