Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
XALQ DEPUTATLARI KONIMEX TUMAN KENGASHINING  NAVBATDAGI YIGIRMA OLTINCHI SESSIYASI O'TKAZILDI
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ва имтиёзлари ўрганилди
янв.21
Сессияси кун тартибига киритилиши режалаштирилган масалалар жойига чиққан ҳолда ўрганилди
янв.21
Халқ депутатлари Конимех туман Кенгашининг ЎзЛиДеПдан сайланган депутати Алишер Жайнаров, Ўзбекистон “Адолат” СДП Конимех туман Кенгаши раиси Қ.Жанхужаев иштирокида туманда ПҚ–49-сон қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
янв.21
Шу ойда сессияга киритиладиган масалалар қоида тариқасида жойига чиқиб ўрганилди
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Депутат ногиронлиги бўлган фуқаролар билан учрашув ўтказди.
янв.21
Аҳоли саломатлиги — доимий эътибор марказида
янв.21
ДЕПУТАТ ФАОЛИЯТИ
СУВ ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

СУВ ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашида доимий комиссия йиғилиши давом этмоқда.
Йиғилишда туман сув етказиб бериш хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 апрелдаги ПФ–68-сонли Фармони ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берилди.
Маълум қилиндики, 2026–2028 йилларда ер майдонларини қайта фойдаланишга киритиш ва сув таъминотини яхшилаш бўйича дастур ишлаб чиқилган. Ушбу дастур доирасида Янгиқўрғон туманида умумий қиймати 17 млрд 443,6 млн сўм бўлган икки муҳим лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.
Жумладан, қиймати 16 млрд 800 млн сўм бўлган Хадикент каналини реконструкция қилиш орқали тумандаги 4 500 гектар ер майдони, 65 та фермер хўжалиги ҳамда 3 та МФЙ ҳудудидаги 1 300 та аҳоли томорқасининг сув таъминотини яхшилаш кўзда тутилган. Канал реконструкция қилинса, йилига ўртача 3,5 млн куб метр сув йўқотилишининг олди олинади.
Шунингдек, қиймати 643,6 млн сўм бўлган Қайроқи труба трассасини реконструкция қилиш натижасида 420 гектар майдон, 4 та фермер хўжалиги ва 1 та МФЙ ҳудудидаги 250 та аҳоли томорқасининг сув таъминоти яхшиланади. Бу орқали йилига ўртача 0,4 млн куб метр сув йўқотилишининг олди олинади.
Йиғилишда мазкур лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда аҳоли ва фермер хўжаликлари манфаатларини таъминлаш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Slide 1 of 1