Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутат ногиронлиги бўлган фуқаролар билан учрашув ўтказди.
янв.21
Аҳоли саломатлиги — доимий эътибор марказида
янв.21
ДЕПУТАТ ФАОЛИЯТИ
янв.21
Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши котибиятида янги ҳафта давомида амалга ошириладиган устувор вазифалар ва режалаштирилган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
янв.21
Сайловчилар билан учрашув
янв.21
Депутат томонидан қўйчилик хўжалиги фаолияти ўрганилди
янв.21
Қонун ижроси ўрганилди
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
#JARAYON
янв.21
Ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси амалда
ДЕПУТАТ ФАОЛИЯТИ

Жорий йилнинг 4 июнь куни Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши депутати Азамат Ҳайдарқулович Худайбердиев томонидан “Шўртепа” МФЙ Шодибек қишлоғи аҳолиси билан ўтказилган учрашув ва мулоқотлар давомида кўтарилган муаммолар юзасидан туман Ободонлаштириш бошқармасига депутат сўрови юборилган эди. Ушбу масалаларни депутат иштирокида ўрганиш белгиланганлиги муносабати билан жойига чиқиб ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Ўрганиш жараёнида Шодибек қишлоғидаги айрим ички йўлларнинг узоқ муддатданл буён таъмирталаб ҳолга келгани, айрим жойларда ҳаракатланиш қийинлашгани аниқланди. Мавжуд ҳолат жойида таҳлил қилиниб, йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Мутасадди ташкилотлар томонидан ички йўлларни босқичма-босқич таъмирлаш, аҳоли учун қулай транспорт ҳаракатини таъминлаш ҳамда йўл инфратузилмасини яхшилаш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 4