Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
XALQ DEPUTATLARI KONIMEX TUMAN KENGASHINING  NAVBATDAGI YIGIRMA OLTINCHI SESSIYASI O'TKAZILDI
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ва имтиёзлари ўрганилди
янв.21
Сессияси кун тартибига киритилиши режалаштирилган масалалар жойига чиққан ҳолда ўрганилди
янв.21
Халқ депутатлари Конимех туман Кенгашининг ЎзЛиДеПдан сайланган депутати Алишер Жайнаров, Ўзбекистон “Адолат” СДП Конимех туман Кенгаши раиси Қ.Жанхужаев иштирокида туманда ПҚ–49-сон қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
янв.21
Шу ойда сессияга киритиладиган масалалар қоида тариқасида жойига чиқиб ўрганилди
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Депутат ногиронлиги бўлган фуқаролар билан учрашув ўтказди.
янв.21
Аҳоли саломатлиги — доимий эътибор марказида
янв.21
ДЕПУТАТ ФАОЛИЯТИ
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИнинг доимий комиссиялари йиғилишлари бўлиб ўтди.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИнинг доимий комиссиялари йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Янгиқўрғон туман бўлими бошлиғи К. Усмановнинг “Маҳалла еттилиги” фаолияти юзасидан 2026 йилнинг 5 ойлик якунлари бўйича Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши сессиясида тақдим этиладиган ҳисоботи эшитилди.
Ҳисоботда маҳаллаларда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, ижтимоий ҳимоя, аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, миграция жараёнларини назорат қилиш ҳамда маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.
Шунингдек, “қизил” ва “сариқ” тоифадаги маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, оилавий ажримларни камайтириш ва маҳалла еттилиги аъзолари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.
Муҳокамалар давомида доимий комиссия аъзолари томонидан ҳисобот юзасидан фикр ва таклифлар билдирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Йиғилиш якунида мазкур масалани Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг навбатдаги сессияси муҳокамасига киритиш юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Slide 1 of 1